"*" indicates required fields

If you would like to talk to someone about living with Jesus as your ruler, fill out the form below and we will get in contact with you.

For sales enquiries, please email [email protected]. For copyright enquiries, please email [email protected].

Name*
5 + 7 = ?*
This field is for validation purposes and should be left unchanged.
1

Худо яхши яратувчи ҳамда ҳукмдор


Муқаддас Китоб шундай дейди:

Сен, ё, Раббий, шон-шарафу ҳурмат ва куч-қудратни қабул қилишга муносибсан. Чунки Сен ҳамма нарсани яратгансан, ҳамма нарса Сенинг иродангга кўра мавжуд ва яратилгандир. (Ваҳий 4:11, 2023 Муқаддас Ëзувнинг Сўзма-Сўз Таржимасидан [МЁ] олинган)

Масиҳий хушхабарнинг асоси шундан иборатки, Худо ҳамма нарсаларнинг ҳақиқий ва барҳаёт ҳокимидир. У мавжуд ҳамма нарса устидан ҳукмронлик қиладиган Раббий ва Шоҳдир. Башарий ҳукмдорлардан фарқли равишда, Худо бузуқ ёки худбин эмас. У мутлақо яхши ва севувчи ҳукмдор. У Ўзи яратган бу дунёни саҳийлик билан таъминлаб келяпти ҳамда адолат билан бошқаряпти.

Худо ҳамма нарсанинг ҳукмдори, чунки ҳамма нарсани Унинг Ўзи яратган. Худо мавжуд бўлган борлиқ жумладан биз яшаётган яхши ва гўзал дунё ҳамда ундаги ҳамма нарсаларнинг яратувчиси ва манбасидир. Бу дунё Унга тегишли. Уни Худо яратган ва бошқаради.

У бизни ҳам яратган.

Худо инсониятни яратиб, бизга Ўзи аввалроқ яратган бу яхши дунёдан ўзига хос жой берди. У бизга дунё устидан ҳукмронлик қилишга, уни парвариш қилишга ҳамда унинг учун масъул бўлишга топшириқ берди. Шу билан бирга Худони ҳукмдоримиз сифатида ҳурмат қилишимиз, Унга итоат этиб, саҳийлиги учун Ундан миннатдор бўлишимиз керак.

Хулоса:
  • Худо борлиқнинг ҳукмдори.
  • У дунёни яратган.
  • Худога миннатдорчилик билдириб ва Уни шарафлаган ҳолда бу яхши дунё устидан ҳукмдорлик қилишимиз учун учун бизни ҳам яратди.
Худо бу дунё ва ундаги нарсаларни шу мақсадда яратган. Бироқ, бу дунёда биз кўраётган нарсалар бундай тартибда эмаслигини яққол кўрсатиб турибди. Нима сабабдан бундай бўлди?
2

Бизнинг Худога қарши исёнимиз


Муқаддас Китоб шундай дейди:

Биз ҳаммамиз қўйлар каби адашиб юрган эдик, ҳар биримиз ўз йўлимизга бурилиб кетдик. . . . (Ишаъё 53:6а, МЁ)

Ҳаётимиздаги ва дунёдаги нотўғри нарсаларнинг ҳаммаси ўша, илк инсон томонидан қилинган аянчли танловнинг оқибатидир. Бошиданоқ, биз – инсонлар Худо бизнинг ҳукмдоримиз бўлишини истамаганмиз. Биз Унга қарши чиқиб, ўзимизча яшашга қарор қилиш орқали Уни Худо сифатида рад қилдик.

Биз ҳаммамиз ҳаётимизда шундай йўл тутамиз.

Кўпинча биз Худони эътибордан четда қолдирамиз ёки Уни ўзимиздан узоқрок сақлаймиз ва ўз истаганимизча яшашда давом этамиз. У бизнинг яратувчимиз бўлгани ҳамда яшашимиз учун зарур бўлган нарсаларни саҳийлик билан таъминлаётгани учун миннатдор бўлмаймиз. Уни Ўз ҳукмдоримиз сифатида эъзозламаймиз ва Унга итоат этмаймиз. Биз ўз истакларимиз ва ўзимиз муҳим деб ўйлаган нарсалар ортидан эргашамиз. Шу билан бирга ўзимиз энг маъқул деб билган қадриятларимиз (диний, дунёвий ёки иккаласининг аралашмаси) асосида яшаймиз.

Муқаддас Китоб Худога қарши қилинган бундай исёнкор муносабатни бир сўз билан “гуноҳ” деб атайди. Қандайдир динга амал қиламизми йўқми, биз ҳаммамиз буни қиламиз.

Биз кичик “худолар”га тўла бўлган дунёда яшаймиз. Ҳар биримиз ўз билганимизча иш тутамиз ва худбинлик қилиб дунёни ва бошқаларни ўз иродамизга бўйсундиришга ҳаракат қиламиз.

Аммо, табиийки, бу ишламайди. Ўзимиз бошқармоқчи бўламиз, бироқ уринишларимиз беҳуда кетади, сўнг оқибатидан азият чекамиз – ўзимизга,  атрофимиздаги инсонларга ҳамда яшаётган дунёмизга шикаст етказамиз.

Хулоса:
  • Биз ҳаммамиз Худони ҳаётимизнинг бошқарувчиси сифатида рад этиб, ҳаётимизни ўзимиз, ўз билганимизча бошқарамиз.
  • Худонинг йўлига қарши исён қилиб ўзимизга, бир-биримизга ва дунёга шикаст етказамиз.
Савол: Худо Унга қарши қилган исёнимизга қандай жавоб қайтаради?
3

Худонинг адолати


Муқаддас Китоб шундай дейди:

Инсонларга бир марта ўлиш ва ундан кейин ҳукм қилиниш тайинланганидай. . . (Ибронийлар 9:27, МЁ)

Ҳар қандай яхши ҳукмдор каби Худо бизнинг исёнимизни жиддий қабул қилади. Биз Унинг олдида хатти-ҳаракатларимиз учун жавоб берамиз, чунки Уни беҳурмат қилишимизга, бошқа одамларга ёмон муносабатда бўлишимизга ва У яратган дунёни вайрон қилишимизга жимгина қараб турмайди.

Бошқача қилиб айтганда, Худо исённи абадий давом этишига йўл қўймайди. Бундай қилса, адолатсизлик бўлар эди.

Биз ўлим билан юзлашганимизда, Худонинг исёнимизга қарши ҳукмини бошдан кечирамиз. Азоблар ва ўлим табиий нарсалар эмас. Бу дунёдаги бузилиш ва ўлим инсон Худони рад этиши оқибатида берилган жазонинг бир қисмидир.

Бироқ бизни олдинда яна бир ҳукм кутади. Биз ҳаммамиз бир кун келиб Худонинг олдида туриб ҳаётимиз давомида қилган ишларимиз, етказган зараримиз ва Уни ҳукмдор сифатида рад этганимиз учун жавоб берамиз.

Ўша куни Худо бизга ўзимиз истаганимизни беради, яъни бизни Ўзидан ажратади. У бизни Ўзидан абадий узиб қўяди. Худо ҳаётнинг ва яхши нарсаларнинг манбаи экан, Ундан ажралиш эса, абадий хароб бўлиш, деганидир.

Худонинг ҳукми остида қолиш жуда қўрқинчли. Биз ҳаммамиз Худонинг ҳукмига дучор бўламиз, чунки ҳаммамиз Унга қарши исён қилишда айбдормиз.

Хулоса:
  • Худо Унга қарши абадий исён қилишимизга йўл қўймайди.
  • Худо исённи ўлим ва ҳукм билан жазолайди.
Албатта буни эшитиш оғир. Демак, ҳаммамизнинг ҳолимизга вой. Бироқ бу ҳикоянинг охири эмас.
4

Худо бизнинг ўрнимизга ўлиш учун Исони юборди.


Муқаддас Китоб шундай дейди:

Биз ҳаммамиз қўйлар каби адашиб юрган эдик, ҳар биримиз ўз йўлимизга бурилиб кетдик. Раббий эса бизларнинг ҳаммамизнинг гуноҳларимизни Унга юклади. (Ишаъё 53:6, МЁ)

Худо Ўзи яратган дунёни севади. У бизни ҳам севади. У бизни исёнимизнинг оқибатлари билан ташлаб қўймади. У бизни қутқариш учун Ўзининг илоҳий Ўғли Исо Масиҳни инсон қиёфасида дунёга юборди.

Исо бизга ўхшаб Худога исён қилмади. У доим Худонинг бошқарувида, Уни ҳурмат қилиб, Ундан миннатдор бўлиб ва ҳар нарсада Унга итоат қилиб яшади. У ҳеч қанақасига Худонинг ҳукмига лойиқ иш қилмади. У ўлишга лойиқ иш қилмади.

Бироқ, Исо ўлди. Гарчи Унда  касалларга шифо бериш ва ҳатто ўликни ҳам тирилтиришдек Худонинг қудрати бўлсада, У Рим ҳукумати тайинлаган хочда қатл қилинишга рози бўлди. Нима учун?

Қизиғи шундаки, у биз каби исёнкорлар ўрнига ўлди. У хочда бизнинг ўрнимизга ўлар экан, биз лойиқ бўлган ҳукм ва жазони ўз бўйнига олди. Исённинг оқибати ўлим, ва У бизнинг ўрнимизга ўлди.

Биз бундай тўловга умуман лойиқ эмас эдик. Биз Худони рад этдик, бироқ У бизни севгани учун Ўз Ўғлини бизнинг ўрнимизга қурбон қилиб юборди.

Хулоса:
  • Худо бизни севгани учун бу дунёга Ўз Ўғли Исо Масиҳни юборди.
  • Исо ҳар доим Худонинг бошқаруви остида яшади.
  • Шунга қарамай, Исо бизнинг жазойимизни Ўз бўйнига олиб, бизнинг ўрнимизга ўлди.
Бироқ бу ҳаммаси эмас.
5

Исо қайта тирилган ҳукмдор ва Қутқарувчи


Муқаддас Китоб шундай дейди:

Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси Худо муборак бўлсин! У Ўзининг буюк раҳм-шафқати бўйича, Исо Масиҳнинг ўликлардан тирилиши билан бизни тирик умидга янгидан туғилтирди. . . (1-Петрус 1:3, МЁ)

Худо Исо Масиҳнинг ўлимини бизнинг гуноҳларимиз тўлиқ тўлови сифатида қабул қилди ва Уни ўлимдан қайта тирилтирди. Исо ўлимни енгди ва Худо инсоният учун тайинлаган вазифани, яъни бу дунёга ҳукмронлик қилишни ўз зиммасига олиш учун тирилди.

Худо Исони ҳукмдор қилиб тайинлаши билан бир қаторда, Уни дунёнинг Ҳаками қилиб ҳам тайинлади. Ҳукм кунида Исо қайтади ва Худога қарши исён қилганларни ҳисоб беришга чақиради.

Аммо Исо фақат Худо тайинлаган Шоҳ ва Ҳакамгина эмас, У ҳукмдан Қутқарувчи ҳамдир. У бизнинг ўрнимизга ўлгани туфайли энди, ҳамма гуноҳларимиз учун кечирим ҳам таклиф қилади. Гуноҳларимиз учун аллақачон тўлов тўланган. Энди Худо билан ҳаммасини янгидан бошлашимиз мумкин. Энди исёнкорлар сифатида эмас, садоқатли дўстлар каби Унга раҳматлар айтиб, Уни шарафлаб яшашимиз мумкин.

Исо таклиф қилаётган ушбу янги ҳаётда Худонинг Ўзи Муқаддас Руҳи орқали бизнинг ичимизда яшаш учун келади. Биз Худо билан янги муносабатнинг қувончини ҳис қилишимиз мумкин.

Исо Ўзининг бутун улуғворлигида қайтиб келганида, У бизни қабул қилишига мутлақо амин бўла оламиз. Биз бунга лойиқ бўлганимиз учун эмас, аксинча, У биз лойиқ бўлган жазони Ўзига олиб, бизнинг ўрнимизга ўлгани учун бизни қабул қилишига амин бўла оламиз.

Хулоса:
  • Худо Исони бу дунёнинг ҳукмдори ва ҳаками бўлиши учун тирилтирди.
  • Исо ўлимни енгди. Энди эса бизга кечирим, янги ҳаёт берди ва бир куни улуғворликда қайтиб келади.
Хўш, шундай бўлса, биз нима қилишимиз керак? Олдимизда икки хил яшаш тарзидан бирини танлаш имкони бор.
6

Икки хил яшаш тарзи


Муқаддас Китоб шундай дейди:

Ўғилга ишонган абадий ҳаётга эгадир, Ўғилга ишонмаган эса ҳаётни кўрмайди, аммо Худонинг ғазаби унинг устида бўлади. (Юҳанно 3:36, МЁ)

Биринчи турдаги яшаш тарзида биз Худога исён қилишни давом этамиз, яъни Худони рад этиб, ўз ҳаётимиз билан яшаймиз. Афсуски кўп одамлар шундай танлов қилишни давом этяптилар.

Бундай яшаш оқибатида одамлар Худонинг муқаррар ва адолатли ҳукмига учрайдилар. Биз нафақат бугун ва шу дунёда Худони рад этишнинг аянчли оқибатларини кўришга мажбурмиз балки келажакда ҳам шу исёнимизнинг даҳшатли оқибатига дуч келамиз, яъни Худодан абадий ажраламиз.

Бироқ яна бошқа бир ҳаёт тарзи ҳам бор. Агар Худога юз буриб гуноҳларимиз учун тавба қилсак ҳамда Исога ўликдан тирилган ҳукмдор ва нажоткор сифатида ишонсак, ҳаммаси ўзгаради.

Аввало, Худо гуноҳларимиз ёзилган доскани артиб ташлайди. У Исонинг ўлимини исёнкорлик гуноҳимиз ўрнига тўлов сифатида қабул қилади ҳамда бизни ихтиёрий равишда ва тўлиқ кечиради. У қалбларимизга Муқаддас Руҳини юбориб, бизга абадий ҳаёт беради. Бу ҳаётда биз ўлсак ҳам абадий яшаймиз. Биз энди исёнкорлар эмас, Худонинг Ўз оиласининг бир қисмимиз. Биз Худонинг Ўғли Исо билан, яъни ҳукмдоримиз билан яшаймиз.

Хулоса:

Фақат икки хил ҳаёт тарзи бор.

Бизнинг яшаш тарзимиз

  • Худони ҳукмдор сифатида тан олмаслик
  • Ўз билганимизча яшаш
  • Исёнимиз оқибатида бузилган ҳаёт
  • Ўлим ва ҳукмга маҳкум ҳаёт

Худо тақдим этадиган янгича яшаш тарзи

  • Исони ҳукмдоримиз деб билиб ҳаётимизни Унга топшириш
  • Исонинг ўлими ва тирилишига таяниш
  • Худонинг кечирими
  • Абадий давом этадиган янги ҳаётни қабул қилиш

Хўш, қандай ҳаёт тарзида яшашни хоҳлайсиз?

Жавоб

Агар “Қандай ҳаёт тарзида яшашни хоҳлайсиз?”, деган саволга, “Ўзим истаганимдек”, деб жавоб берсангиз, у ҳолда бу қўлланмада берилган масиҳийча хабарнинг баъзиларига ёки умуман ҳеч бирига ишонмайсиз. Эҳтимол, сиз ҳаммамиз чиндан ҳам Худога қарши исёнкорлар эканлигимизга ёки Исонинг ўлимдан тирилганига ишонмассиз.

Агар шундай бўлса, қарор қилишдан олдин, яхшилаб мулоҳаза қилинг ҳамда синчиклаб ўрганинг. Бу ҳаёт-мамот масаласи, шунинг учун ишонч ҳосил қилмай туриб хабарни рад этманг. Балки Янги Аҳддаги Исонинг ҳаёти ҳақида сўзлайдиган Хушхабарлар (Матто, Марк, Луқо ва Юҳанно Хушхабарлари) дан бирини ўзингиз ё бўлмаса, масиҳий дўстингиз билан бирга ўқиб кўрарсиз. Агар сизда Муқаддас Китоб бўлмаса, Муқаддас Китобнинг энг охирги сўзма-сўз таржимасини қуйидаги ҳаволалар орқали топишингиз мумкин (қўлингиздаги қўлланмада ишлатилган Муқаддас Китоб оятлари ҳам ўша таржимадан олинган): Аndroid ёки iOS.

Бироқ, агар Худога исён қилаётганингизни аниқ билсангиз-у, Худога юз буриб Унинг йўлидан юришни истасангиз нима қилишингиз керак?

Бунинг учун учта оддий қадамларни ташлашингиз керак: Худо билан гаплашиш, Унга ҳаётингизни топшириш ва ишониш.

1. Худо билан гаплашинг

Энг аввало Худо билан гаплашинг. Унинг олдига келиб, Унга қарши исён қилганингизни, жазога лойиқлигингизни айтинг. Сўнг Исо сизнинг ўрнингизга гуноҳларингиз тўловини тўлаганига асосланиб Худодан кечирим сўранг. Худодан сиздаги исёнкор табиатни ўзгартириб, Исони ҳукмдорим деб яшайдиган одамга айлантиришини сўранг. Сиз қуйидагича ибодат қилишингиз мумкин:

Худойим,

Мен Сен мени қабул қилишингга лойиқ эмаслигимни биламан. Мен Сенинг абадий ҳаёт инъомингни олишга лойиқ эмасман. Мен Сени рад этдим ва Сенга қарши исён қилдим. Мени кечир, Мен Сенинг кечиримингга муҳтожман.

Мен кечирила олишим учун Ўғлингни қурбон қилганинг учун раҳмат. У менга янги ҳаёт бериш мақсадида ўлимдан тирилгани учун ҳам раҳмат.

Илтимос, мени кечир ва ўгартир, токи мен Исони ўз ҳукмдорим сифатида қабул қилиб, У билан бирга яшай олай. Омин!

2. Исога ҳаётингизни топширинг

Биринчи қадамни қўйганингиздан сўнг, табиий равишда иккинчи қадамни қўясиз. Юқорида келтирилган намунага ўхшаш ибодатни қилганингиздан сўнг, айтганларингизни чиндан ҳам амалда қўллашни бошлайсиз, яъни Исони ўз ҳукмдорингиз сифатида қабул қилиб, У билан бирга яшашни бошлайсиз.

Ҳаётингизнинг барча жабҳаларида ўзгаришингизга тўғри келади. Халос бўлишингиз керак бўлган эски исёнкор одатларингиз (бахиллик, ғазаб, худбинлик ва бошқалар) ҳамда ўзлаштиришингиз керак бўлган Худони шарафлайдиган баъзи янги одатлар (сахийлик, меҳрибонлик, севги ва сабр-тоқат кабилар) бўлади.

Иккинчи қадам билан ҳаётингизнинг бутун қолган қисмини давом эттирасиз. Лекин энди бутун ҳаёт йўлингиз давомида Худо сиз билан бирга бўлади. Унинг Каломи бўлган Муқаддас Китобни ўқиганингизда У сизга гапиради; ибодат қилганингизда сизга ёрдам беради. Ўзгаришингиз ҳамда Ўз йўлида юришингиз учун ичингизда яшайдиган Муқаддас Руҳи билан сизни қувватлантиради. Бошқа масиҳий биродарлар билан учрашар экансиз, сизни улар орқали руҳлантиради.

Унда, иккинчи қадам бу Исога ўзини топшириш ва ҳукмдор сифатида У билан яшашни бошлашдир.

3. Исога ишонинг

Учинчи қадам ҳам умрингиз охиригача давом этадиган жараён. Сиз мунтазам равишда ишончингизни тўғри йўналтиришингиз керак бўлади.

Исо туфайли (ва Унинг ўлими ва тирилиши туфайли) сизнинг гуноҳларингиз кечирилган ва Худо билан ярашгансиз. Сиз ҳар сафар Исога ишонишни танлашингизга тўғри келади. Чунки Худонинг йўлида яшашни бошлаганингизда ҳали ҳам гуноҳ ва хатолар қилиб қоқиладиган пайтларингиз бўлади. Ҳаммамиз қоқиламиз. Шундай пайтларда кечиримимизнинг асоси – Исонинг хочда қурбонлиги ҳақидаги ҳақиқатни ўзимизга такрор ва такрор эслатишимиз керак бўлади.

Биз кечиримимизнинг ҳамда абадий ҳаётнинг сабабчиси бўлган Исога –  фақат Унгагина суянишдан тўхтамаслигимиз керак


Агар юқорида санаб ўтилган қадамларни ташласангиз, Худо сизни кечиришига ва сизга бутунлай янги ҳаёт беришига амин бўлинг.

Бироқ агар ҳали ҳам юқорида санаб ўтилган қадамлар билан Худонинг олдига келмаган бўлсангиз, шубҳасиз Унинг ҳукми остида қолган бўласиз.

Олдинда иккита йўл бор. Фақат икки хил яшаш тарзи бор. Барчамиз шу танловга дуч келамиз.